Сурхондарёлик "қўчқорфуруш"га жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёлик "қўчқорфуруш"га жиноят иши қўзғатилди

Бойсун туманида 2021 йил 24 июнь куни туманнинг “Пойгабоши” маҳалласида яшовчи, Қ.Бобохон ва туманнинг “Тоқчи” маҳалласида яшовчи, Р.Севаралар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 2021 йил март ойларида, туманнинг “Шўрсой” маҳалласида яшовчи, Х.Шавкат уларнинг ишончига кириб Қ.Бобохоннинг 1 бош хўкизини 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг) сўмга ва Р.Севаранинг 3 бош қўчқорларини 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўмга ҳисоблаб олиб пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган.

24 июль куни Х.Шавкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!