«Сурхон» меҳмонда «Олимпик»дан енгилди

«Сурхон» меҳмонда «Олимпик»дан енгилди

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси стадионида Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бошланди.

«Олимпик» - «Сурхон» учрашувининг 29-дақиқасида Шаҳзод Тоиров ҳисобни очди. Учрашув тугаш арафасида Миллий олимпия қўмитаси футболчилари яна бир голни нишонлашди. «Олимпик» - «Сурхон» 2:0. Иккинчи гол муаллифи Риан Исломов бўлди.

«Сурхон»нинг икки нафар футболчиси Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ва Нодирхон Неъматхоновлар ўйин давомида қўполлиги сабаб қизил карточка билан «сийланди». «Олимпик» футболчиси Абдурауф Бўриев ҳам сўнгги дақиқаларда қизил карточка олди.

13-тур ўйинлари эртага давом эттирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!