Россияда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлади, беш киши ҳалок бўлган

Россияда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлади, беш киши ҳалок бўлган

Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Доғистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, беш киши қурбон бўлган.

«РИА Новости» агентлиги табиий офатлар тиббиёти марказига таяниб, қурбонлар орасида бир бола ҳам борлигини маълум қилди.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Baza Телеграм каналининг ёзишича, бу «ёқилғи цистернаси билан иш пайтида» содир бўлган. Доғистон раҳбари Сергей Меликов ҳодиса жойида қутқарув ишлари бўлаётгани, жабрланганларга керакли ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!