Сурияда Россия ҳарбийлари АҚШ ҳарбийларини тўхтатди. Сабаби...

Сурияда Россия ҳарбийлари АҚШ ҳарбийларини тўхтатди. Сабаби...

Сурияда  Россия ҳарбий полицияси ўз ҳаракати тўғрисида хабар бермаган АҚШ ҳарбий техника карвонини тўхтатди.

Бу Суриянинг шимоли-шарқидаги  Хасеке  вилоятида  содир  бўлди.  Урушаётган  томонларни  яраштириш  маркази  бошлиғининг  ўринбосари  Александр  Карповнинг  сўзларига  кўра,  олтита зирҳли  машиналаридан  иборат  автоулов  магистрал  бўйлаб  ғарбий  йўналишда  келишилмаган  маршрут  бўйлаб  ҳаракатланган. 

Карповнинг таъкидлашича, бу америкаликлар томонидан келишилган протоколларни бузишдир.

Айни  пайтда  Пентагон  вакили  Жессика  Макналти  воқеа  юзасидан  изоҳ  беришдан  бош  тортди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!