Нигериядаги қуролли ҳужумларда 24 киши ҳалок бўлди

Нигериядаги қуролли ҳужумларда 24 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Кацина штатидаги қуролли ҳужумларда 24 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қуролли тўда аъзолари Кацина штатидаги Унгувар Саркин Нома, Гангара, Тафи ва Коре қишлоқларига ҳужум қилган.

Қуролли жиноятчилар ҳам кўп одамларни ўғирлаб кетишган.

Сўнгги пайтларда Нигерия мамлакатнинг турли ҳудудларида қуролли тўдалар, шунингдек, Боко Ҳарам ва Даишнинг Ғарбий Африка қаноти бўлган ISWAP террор ташкилотлари томонидан ҳужумга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!