Стол тенниси бўйича “Марказ кубоги“ якунланди

Стол тенниси бўйича “Марказ кубоги“ якунланди

Тошкент шаҳрида таҳсил оладиган 400 га яқин талаба-ёшларни қамраб олган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган спортнинг стол тенниси бўйича “Марказ кубоги“да ғолиблар аниқланди.

Талаба-қизлар ўртасида ўтказилган турнир ғолиблари:
1-ўрин: Зулайҳо Зафаржонова, Ренессанс университети талабаси
2-ўрин: Наъмуна Юсупова, ЎзМУ талабаси
3-ўрин: Маржона Тураева, Пучон университети талабаси

Талаба-йигитлар ўртасида ўтказилган турнир ғолиблари:
1-ўрин: Улуғбек Собиталиев, ЎзДЖТСУ талабаси
2-ўрин: Абдусомад Саидов, КИУТ талабаси
3-ўрин: Миршавкат Мирабдуллаев, ТДИУ талабаси

Ғолибларга И, ИИ ва ИИИ даражали дипломлар ҳамда смарт соат, қулоқчин ва аирподс совғаларини Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази директори Равшанбек Худайберганов топшириб, келаётган 8-декабр “Конституция куни“ билан барчани табриклади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!