Sports Zone: «Реал» Мбаппега 10-рақамни таклиф қилди

Sports Zone: «Реал» Мбаппега 10-рақамни таклиф қилди

"Реал" ва "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе вакиллари ўртасидаги музокаралар натижасида принципиал келишувга эришилди, деб хабар беради Sports Zone.

Манбага кўра, Мбаппе ҳаммасини якунлашдан олдин "ПСЖ"нинг таклифини эшитмоқчи. Мадридликлар франциялик футболчига ярим ҳимоячи Лука Модричга тегишли бўлган 10-рақамли либосни таклиф қилишди.

Агар Мбаппе Париж клубини тарк этса, "ПСЖ" "Бавария" вингери Лерой Санени сотиб олиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Жорий мавсумда Мбаппе барча турнирларда 26 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!