Германия расмийлари 1,5 миллиард еврога тенг бўлган Россиянинг Райффайзенбанк битимини ўрганмоқда

Германия расмийлари 1,5 миллиард еврога тенг бўлган Россиянинг Райффайзенбанк битимини ўрганмоқда

Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) гуруҳи Венанинг Strabag қурилиш компаниясининг улушини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу улуш аввал Олег Дерипаскага тегишли эди. Улар активларнинг бир қисмини Россия Федерациясидан олиб чиқиш учун Райффайзенбанк (RBIнинг Россия бўлими) орқали транзакцияни амалга оширмоқчи. Харид миқдори тахминан 1,5 миллиард еврони ташкил қилиши мумкин. Аввалроқ Reuters хабар қилганидек, АҚШ расмийлари келишув санкцияланган Дерипаскага фойда келтиришидан қўрқишади, чунки аслида у улуш устидан назоратни сақлаб қолиши мумкин эди.

Энди Берлинда хавотир билдирилди, деб ёзади Handelsblatt газетаси. Strabagнинг Германияда шўъба корхоналари бор, шунинг учун немис расмийлари ҳозирда инвестиция аудитини ўтказмоқда ва келишув санкциялар режимини бузадими ёки йўқми, аниқламоқда. RBIнинг таъкидлашича, улар ўзлари ҳам шартнома шартларини ўрганмоқдалар ва уни рад этишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!