БМТ Бош котиби ўринбосари ИИВга ташриф буюрди

БМТ Бош котиби ўринбосари ИИВга ташриф буюрди

Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этган БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татяна Молчан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев билан учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳам жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

2023 йил ноябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича Махсус дастурининг биринчи саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, амалий тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Европа иқтисодий комиссияси билан мамлакатимизда транспорт соҳасининг ривожи, инновациялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда гендер тенглик масалалари бўйича ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистонда автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан кенг маълумот берилди, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик борасидаги вазифалар белгилаб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!