Украина Америка дронларини хоҳламоқда

Украина Америка дронларини хоҳламоқда

Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз учоқлари Украина АҚШдан сўраётган ёрдамлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Таъкидланишича, Киев ёзги операцияларни режалаштирмоқда ва нишонларни аниқлашнинг янги усулларини қидирмоқда, шунинг учун бу UAV'лар устувор вазифага айланган.

Украина аввалроқ бундай дронлардан фойдаланишга ҳаракат қилган, фақат зарба бериш ва кузатиш миссиялари учун. Сўнгги пайтларда Киев улардан разведкада фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади нашр манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, Қўшма Штатлар Россия уларни уриб тушириши мумкинлигидан қўрқиб, MQ-9 Reaper'ни тақдим этишда иккиланиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!