2024 йилда Осиёда иқтисодий интеграция истиқболлари тўғрисида ҳисобот эълон қилинди

2024 йилда Осиёда иқтисодий интеграция истиқболлари тўғрисида ҳисобот эълон қилинди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2024 йилда Осиёда савдо, инвестиция, интеграция, миграция ва декарбонизация истиқболлари тўғрисида ҳисоботини эълон қилди.

🔽Ташқи талабнинг пасайиши ваглобал парчаланиш хавфи Осиёдаги савдо шароитларини заифлаштирди. Осиёнинг глобал қиймат занжирларидаги иштироки тикланди ва кўпроқ минтақавий қиймат занжирларига йўналтирилди.

🔝Савдони кенгайтиришга чекловчи чоралар, жумладан тарифлар, квоталар ва тақиқлар тўсқинлик қилди, бу 2021-2023 йиллар оралиғида Осиёдаги барча озиқ-овқат савдосининг 2,7 фоизига таъсир кўрсатди. Ушбу чекловларни олиб ташлаш савдони чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари билан бирга олиб борилиши керак.

🔝Осиёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2022 йилда нисбатан барқарор бўлиб, кириб келиш 8 фоизга, чиқиб кетиш эса 18 фоизга ошган. Ярим ўтказгичлар ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ мегалойиҳалар ҳисобига янги конларга инвестициялар ўсиши 80 фоизга кузатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!