Спорт мактаби ҳижобни тақиқлагани учун судда жавоб беради

Спорт мактаби ҳижобни тақиқлагани учун судда жавоб беради

Канададаги Квебек штатининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳижоб кийгани учун каратэ машғулотларидан четлаштирилган 12 ёшли мусулмон мактаб ўқувчисига етказилган маънавий зарар учун товон ундириш мақсадида судга мурожаат қилди.

Ҳодиса Монреалдаги каратэ мактабида содир бўлган. Мураббий ўқувчидан бош кийимини ечишни талаб қилган. Қиз йиғлаб зални тарк этган.

Канада каратэ федерацияси ёш спортчини ҳимоя қилди ва спорт марказига каратэда бош кийим кийишга рухсат берилганини маълум қилди.

Канада Мусулмон аёллар кенгаши ҳам қизни ҳимоя қилиб, вазиятни ўсмир руҳияти учун ўта шикастли деб атади. «Мен ўн икки ёшли қизни ўзининг севимли спорт тури билан шуғулланишдан маҳрум этилганини тасаввур қила олмайман. Одамлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак», деди Кенгаш аъзоси Шоҳин Ашраф.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!