Sony Music компанияси Майкл Жексон қўшиқлари каталогининг ярмини 600 миллион долларга сотиб олди

Sony Music компанияси Майкл Жексон қўшиқлари каталогининг ярмини 600 миллион долларга сотиб олди

Американинг Sony Music рекорд ва мусиқа компанияси машҳур қўшиқчи Майкл Жексон қўшиқлари каталогининг ярмини 600 миллион долларга сотиб олди.

BBC хабарига кўра, бу мусиқа санъаткорининг активлари бўйича тузилган энг йирик битимдир.

Шартнома шунингдек, Жексоннинг Mijac компанияси томонидан сотиб олинган Рей Чарльз, Элвис Пресли ва Арета Франклиннинг бир нечта қўшиқларини ўз ичига олади.

Жексоннинг барча қўшиқларини ўз ичига олган мусиқа каталоги 1,2 миллиард доллардан ошади.

2021 йилда америкалик рок қўшиқчиси Брюс Спрингстин ўзининг бутун қўшиқлар каталогига бўлган ҳуқуқларни Sony Music овоз ёзиш компаниясига 500 миллион долларга сотишга рози бўлди. Ўшанда бу мусиқа индустрияси учун рекорд келишув эканлиги қайд этилган эди.

Америкалик қўшиқчи, қўшиқ муаллифи, продюсер, аранжировкачи, раққоса, хореограф, актёр, сценарийнавис, хайриячи ва тадбиркор Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда вафот этди. Поп мусиқаси тарихидаги энг муваффақиятли ижрочилардан бири, «Поп қироли» сифатида танилган у 15 та Граммй мукофоти ва юзлаб бошқа мукофотларни қўлга киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!