Сомалиландда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади

Сомалиландда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади

Сомалиландда президентлик сайловлари 2024 йил 13 ноябрда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ўттиз йилдан кўпроқ вақт олдин ўз суверенитетини эълон қилган вилоят сайлов комиссияси маълум қилди.

“Сайлов комиссияси овоз беришни халқнинг хоҳиш-иродаси ва интилишларини тўғри акс эттирадиган тарзда ўтказиш ниятида”, — дея унинг сўзларини келтиради агентлик.

Сомалида президентлик сайловлари 2022-йилнинг ноябрида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ бу санадан бир ой олдин маҳаллий парламент минтақанинг амалдаги президенти Муса Биҳи Абдининг ваколат муддатини икки йилга узайтирди.

Сомалиланд халқаро ҳамжамият томонидан Сомалининг бир қисми сифатида тан олинган, аммо Сомалиланд Республикаси ҳукумати 1991 йил баҳорида бир томонлама равишда давлат суверенитетини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!