Сомалида БААнинг уч аскари ва бир Баҳрайн армияси зобити ҳалок бўлди

Сомалида БААнинг уч аскари ва бир Баҳрайн армияси зобити ҳалок бўлди

БАА Қуролли кучларининг уч нафар ходими ва Баҳрайн армиясининг бир зобити Сомалидаги «террор ҳужуми» оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда БАА Мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

«Сомалида содир этилган теракт натижасида БАА Қуролли кучларининг уч нафар ҳарбий хизматчиси ва Баҳрайн мудофаа кучларининг бир офицери ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!