Сирдарёда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга чора кўрилди

Сирдарёда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга чора кўрилди

Сирдаё вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳолатлар аниқланди. Ҳуқуқбузарликлар Экология вазирлигининг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига муҳрланди.

Хусусан, Гулистон шаҳар Навбаҳор МФЙда фуқаро Қ.Д. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташланган. Шунингдек, Тараққиёт МФЙда фуқаролар В.З., Н.Ж., Н.Ш., Ж.М., Музрабод тумани Наврўз МФЙда А.Б. ва Б.А.лар томонидан ҳам худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди.

Маълумот учун, онлайн кузатув камералари нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаб, бартараф этишга имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!