"Си Байденни тушликда ейди": АҚШликлар Хитойга таҳдид қилган Байденни мазах қилишди

"Си Байденни тушликда ейди": АҚШликлар Хитойга таҳдид қилган Байденни мазах қилишди

AҚШнинг Breitbart портали ўқувчилари AҚШ президенти Жо Байденнинг Хитой раҳбари Си Цзиньпинга нисбатан таҳдидларини масхара қилишди. Музокаралар чоғида Байден хитойлик ҳамкасбини агар Хитой Россиянинг Украинадаги махсус операциясини қўллаб-қувватласа, оқибатларидан огоҳлантирган. Aмерика етакчисининг баёнотларини танқид қилган AҚШ аҳолисининг иқтибослари Твиттердаги Breitbart материалига изоҳларда чоп этилди.

Оқ уй Пекинни агар мамлакат раҳбарияти ҳақиқатан ҳам Россияга ҳарбий ёки иқтисодий ёрдам таклиф қилишга қарор қилса, “жиддий оқибатларга олиб келиши” билан таҳдид қилди.

Нашр фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Кўпчилик Байденнинг дўқ-пўписалари устидан кулишди, уларнинг фикрича, бу қуруқ гаплар.

“Қойил. Си Байденни тушликка ейди”, - деди Марти Кинг.

"Қўнғироқ Байден учун яна бир муваффақиятсизлик бўлди. Байден Сидан сўради ва Си шунчаки ҳаммаси қандай бўлишини айтди", деди бошқа бир фойдаланувчи.

"Хитой Байден устидан кулмоқда", деб хулоса қилди TheBayBee.

"Байденнинг жим бўлиш ва жанжалларни тўхтатиш вақти келди. У Хитой билан иқтисодиётимизни бузадиган бу аҳмоқона рақобатни бошлади. Хитой бизнинг барча электроникани ўчириб қўйиши мумкин. Шу тезликда биз тезда 80-йилларга қайтамиз”, деди Том.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!