Шойгу: Путин маъқуллади, лекин Украина...

 Шойгу: Путин маъқуллади, лекин Украина...

Украинанинг Курск вилоятидаги операциясидан олдин Киев Туркия орқали Москвага Қора денгиздаги энергетика иншоотлари, атом электр станциялари ва савдо флотига ҳужумлардан ўзаро воз кечишни таклиф қилган.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу «Россия-24» телеканалига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги муваффақиятсиз музокаралар тафсилотлари ҳақида гапирди.

“Туркия бизга таклиф қилди, деди, улар [Украина] шундай таклиф билан чиқишди, келинг, биз энергетика объектларига зарба бермаслик, атом энергетика объектларига зарба бермаслик ва Қора денгиздаги фуқаролик тижорат флотига зарба бермаслик мажбуриятини оламиз. Президентимиз қарор қабул қилиб, «ҳа, қилайлик», деди”, - деди Шойгу.

Бироқ, Шойгунинг сўзларига кўра, кейинчалик Украина бу келишувдан воз кечган ва бу Россия томонини ҳайратда қолдирган.

Шойгу, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудида қолаётган пайтда Украина билан музокаралар олиб бориш мумкин эмаслигини айтди.

«Биз уларни ҳудудимиздан чиқариб юбормагунимизча, табиийки, улар билан ҳеч қандай музокаралар ҳақида гаплашмаймиз», деди Шойгу.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!