Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳокама қилинган. Самарқандда 2023 йил октябрда бўлиб ўтган ташкилотнинг 25-сессиясида эришилган келишувларни ва илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

БМТ Бош ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилингани юксак баҳоланган. Ташкилот замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга сайёҳат қилишни оммалаштириш бўйича Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айлангани мамнуният билан таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар ва объектларни барпо этиш, зиёрат ва маданий-маърифий туризмни, жумладан ички туризмни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги айтилган.

Самарқандда фаолият юритаётган Халқаро туризм академияси имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда меҳмондўстлик ва сервис соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонга туризм йўналишини оммалаштириш мақсадида маҳаллий туроператорларнинг йирик халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорлик кенгайтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!