Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди

Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди

Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналарига йўл бермаганларга қарши рейд кетаётгани хусусида видеолавҳалар тарқалди.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, чиндан ҳам тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланган.

Тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда.

Маълумот учун, Тошкентда 2024 йилнинг беш ойида ЙТҲ оқибатида 29 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 364 нафар фуқаро жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!