Шафоатхон Раҳматуллаеванинг саломатлиги – доимий назоратда

Шафоатхон Раҳматуллаеванинг саломатлиги – доимий назоратда

Ижтимоий тармоқдаги “Халқ фикри” каналида Нигора Алимова томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Рахматуллаеванинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида даволанаётгани ҳақидаги тарқалган хабари кўпчиликнинг эътиборини тормоқда.
Ҳақиқатан ҳам халқимизнинг ардоқли санъаткори, кино ва театрдаги кўплаб образлари билан эл меҳрини қозонган бебаҳо инсон, Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева 2020 йил 14 октябрь куни саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли уйидан тез ёрдам автомашинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган ва шошилинч терапевтик-реанимация бўлимига ётқизилган.
Таниқли актрисанинг саломатлигини тиклаш масаласи у шифохонага олиб келинган кундан бошлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятининг домий эътибори ва диққат марказида турибди.
Актриса илмий марказга тез тиббий ёрдам автомашинасида оғир ҳолатда олиб келинган бўлиб, даволаш ишлари стандарт асосида тўғри бажарилаётгани ва алоҳида парвариш қилинаётгани сабабли саломатлиги келган кунига нисбатан ижобий томонга ўзгармоқда. 
2020 йил 23 октябрь ҳолатига кўра, Ш.Раҳматуллаеванинг ҳолати касаллик даражаси бўйича ўртача оғирликда, деб баҳоланмоқда.
Илмий марказнинг энг малакали мутахассислари унинг аҳволини мунтазам назорат қилиб туришибди.
Ўзбекистон халқ артисти тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган даво муолажалари  ва тиббий хизмат сифатидан мамнунлигини билдириб, кўрсатилаётган алоҳида эътибор учун тиббиёт ходимларига раҳмат айтмоқда. 

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!