Саудия Арабистонининг “Best House” деб номланган биринчи тунги клуби шу ойда очилади
![Саудия Арабистонининг “Best House” деб номланган биринчи тунги клуби шу ойда очилади Саудия Арабистонининг “Best House” деб номланган биринчи тунги клуби шу ойда очилади](/photos/news/lrPtKF916nh5Lmb.jpeg)
Саудия Арабистонининг “Best House” деб номланган биринчи тунги клуби шу ой Ар-Риёднинг ғарбидаги Ад-Дирия туманида очилади. Клубда рақсга тушиш мумкин бўлади, лекин спиртли ичимликларга мумкин бўлмайди.
Тунги клуб валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган "Middle Best" лойиҳасининг бир қисмидир. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу жой дунёдаги ҳар қандай тунги клубга ўхшайди, фақат унда ҳар қандай номақбул хатти-ҳаракатни, шу жумладан, коктейлларга алкогол қўшадиганларни қидирадиган хавфсизлик ходимлари бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).