Санкт-Петербургда отиб кетилган 41 ёшли ўзбекистонлик эркак касалхонада вафот этди

Санкт-Петербургда отиб кетилган 41 ёшли ўзбекистонлик эркак касалхонада вафот этди


Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи отиб кетилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, комага тушган жабрланувчини ҳаётга қайтариш учун чоралар кўрилганига қарамасдан, эркак кеча, 22 февраль куни шифохонада жон берган.

Текширувлар натижасида аниқланишича, вафот этган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Виктор Патрушев исм-шарфли адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаб юрган. Тахминларга кўра, номаълум қотил уни ҳайдовчини адвокат деб ўйлаган. Чунки адвокат фирибгарликка алоқаси борлиги айтилмоқда. Аммо бу ҳали шунчаки тахмин.

Ҳозирда «инсон ҳаётига суиқасд қилиш» жинояти билан шахси аниқланмаган қотил қидирилмоқда.

Маълумот учун, ҳодиса 20 февраль куни Санкт-Петербург кўчаларидан бирида содир бўлган эди. Ўшанда қотил ҳайдовчининг бошига тўппонча билан ўқ узган. Вафот этган ўзбекистонлик 2 кунлик комадан сўнг ҳушига келмасдан, вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!