Самарқандда ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Самарқандда ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларнинг ишончига кириб, товламачилик, фирибгарлик йўли билан катта миқдордаги пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Пайариқ тумани Маниобод маҳалласида яшовчи Ш.Э. ушбу маҳалла ҳудудида яқин қариндошлари номига ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган жами 2,10 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога 36 минг АҚШ долларига сотишга келишган.
Ўтказилган фаол тадбирда Ш.Э. фуқародан сўралган пулнинг 20 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!