Руминияда Молдова ҳарбий хизматчилари иштирокида НАТО машғулотлари бўлиб ўтади

Руминияда Молдова ҳарбий хизматчилари иштирокида НАТО машғулотлари бўлиб ўтади

Генерал Григор Балан номидаги 81-механизациялашган бригаданинг 360 бирлик ҳарбий техникаси билан 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчи 6-24 май кунлари «Шамол баҳори-2024» кўпмиллатли ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. Машғулотлар «Жетика» қўшма қурол тайёрлаш марказида бўлиб ўтмоқда. Cинку (Брасов округи) ва Турдадаги (Клуж округи) Богата полигонида, деб хабар қилди Руминия миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

«Машқларда Руминия ҳарбийлари билан биргаликда НАТОнинг Руминиядаги жанговар гуруҳидаги Франция ва Бельгия иттифоқчилари, шунингдек, Молдова Республикаси Миллий армиясидаги ҳамкорлар иштирок этмоқда», — дейилади хабарда.

Машғулотларнинг белгиланган мақсади «кучларнинг замонавий жанг майдонига хос стсенарийда ҳаракат қилиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, иттифоқ тузилмалари ва ҳамкорлар ўртасидаги ишонч, тушуниш, шаффофлик ва ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш»дир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!