Россиялик мусулмонлар учун ҳаж квотаси тасдиқланди

Россиялик мусулмонлар учун ҳаж квотаси тасдиқланди

Россиядан 11 минг 318 нафар мусулмон бу йил Маккага ҳаж зиёратига бориши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ҳаж миссияси матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

Ковиддан олдинги давр билан таққослаганда, Россия квотаси қарийб ярмига қисқарган.

Саудия Арабистони бу йил 1 миллион зиёратчини қабул қилади. Бу пандемиядан олдинги йилларга нисбатан бир неча баравар кам.

Шунингдек, 11 318 та ўрин топширилган аризалар сонига қараб мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимланади.

Аввалроқ, ҳаж ибодатига боришлари учун Қирғизистонга 2766 та, Туркияга эса 37 770 та квота ажратилгани хабар берилган эди.

Маълумот учун, бу йилги ҳаж мавсуми 7–12 июль кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Зиёратчиларнинг ёши 65 дан кичик бўлиши ва уларда Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган COVID-19 вакцинасидан олган бўлиши керак.

Шунингдек, барча зиёратчилар 72 соат ичида ўтказилган ПЗР тестининг салбий натижасини тақдим этишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!