Россияга ҳужум: Россиянинг Липетск шаҳри «йирик» дрон ҳужумидан кейин эвакуация қилинди

Россияга ҳужум: Россиянинг Липетск шаҳри «йирик» дрон ҳужумидан кейин эвакуация қилинди

Липетск шаҳри ташқарисидаги Россия авиабазасида жума куни эрталаб ёнғин чиққан. Расмийлар «йирик ҳужум» ҳақида хабар берди.

Вилоят губернатори Игор Артамонов Телеграмъда тўртта қишлоқ фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан кейин эвакуация қилинаётганини маълум қилди. Липетск шаҳри Украина чегарасидан 330 километр узоқликда жойлашган.

Губернатор дастлаб ижтимоий тармоқлардаги ҳудудни тарк этиш чақириқларни рад этиб, уларни «душман ваҳима қўзғаш учун тарқатганини» айтди.

Бироқ, у тезда йўналишини ўзгартириб, Липетск шаҳри четидаги тўртта қишлоқни эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди.

«Портловчи объектларнинг портлаши оқибатларини бартараф этиш учун Липетск муниципал округида фавқулодда ҳолат жорий этилди», — деди у. – Вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ва транспорт воситалари тайёрланмоқда.

Кейинроқ Артамонов таҳдид даражаси олиб ташланганини, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, камида олти киши ҳалок бўлгани ва портлашлар электр иншоотларига зарар етказганини айтди.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бир кечада Украинанинг 75 та дронлари бир нечта ҳудудлар бўйлаб, жумладан, Липетскда уриб туширилган. Қанча дрон ўтиб кетишга муваффақ бўлгани аниқ эмас.

Курск ҳужумидан кейин Россия Украина қўшинлари билан жанг қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!