Россияга алоқадор “Цилин” хакерлар гуруҳи британиялик шифокорлар фойдаланадиган маълумотлар базасини бузиб киришган бўлиши мумкин — The Guardian

Россияга алоқадор “Цилин” хакерлар гуруҳи британиялик шифокорлар фойдаланадиган маълумотлар базасини бузиб киришган бўлиши мумкин — The Guardian

Хакерлар Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тахминан 300 миллион файлига киришни тўсиб қўйган ва 50 миллион доллар тўлашни талаб қилмоқда. Хакерлар ўз баёнотида Украинани қўллаб-қувватлаётганлиги учун қиролликдан ўч олаётганликларини айтишган.

Кибер товламачилар бузиб кирган Synnovis тизими давлат ва хусусий тиббий амалиётлари учун лаборатория ва диагностика хизматларини тақдим этади. Синовлар натижалари, шу жумладан ОИВ ва онкология бўйича натижалар жиноятчилар қўлига тушди. Тhe Guardian нашрининг ёзишича, Synnovis тўловни тўлашдан бош тортган. Бунга жавобан “Цилин” беморларнинг маълумотлари бўлган 104 файлни интернетда эълон қилди.

Тизимнинг блокланиши натижасида Британиядаги касалхоналар деярли 1,600 га яқин шошилинч тиббий амслалиётларни кечиктиришга мажбур бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!