Россиядан Ўзбекистонга биринчи “Aгроэкспресс” поезди етиб келди

Россиядан Ўзбекистонга биринчи “Aгроэкспресс” поезди етиб келди

Поезд Тошкентга музлатилган парранда гўшти партиясини етказиб берди. Тажриба сифатида контейнерлар партияси чегара ва божхона тартиб-қоидаларидан ўтишни, маршрут бўйлаб товарлар хавфсизлиги сифатини синовдан ўтказиш имконини берди ҳамда кейинги қатновларгача юкларни етказиб бериш жараёнини соддалаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини кўрсатди.

Мамлакатлар ўртасида “Aгроэкспресс”нинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилгандан сўнг улар мунтазам ва тўлақонли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Aгроэкспресс” махсус поездлари орқали Ўзбекистон гўшт ва ун эвазига Россияга мева-сабзавот жўнатиши ҳақида хабар берган эдик . Лойиҳага Қозоғистон ҳам қўшилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!