Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси қисқарди

Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси қисқарди

2023 йилнинг 11 ойида Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси деярли 20 фоизга қисқариб, 48,5 миллиард долларни ташкил қилди. 2022 йилда товар айирбошлаш 65 миллиард долларни ташкил этиб, рекорд даражага етди.

Россия Федерациясининг Истанбулдаги бош консули Андрей Буравовнинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, савдо ҳажми қисқарганига қарамай, савдо кўрсаткичлари ҳамон икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун юқори салоҳиятни кўрсатмоқда.

Аввалроқ турк манбалари Россия Туркияга товар ва хизматлар етказиб бериш бўйича биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эди.

Эрдўған ва Путин бир пайтлар йиллик савдо айланмасини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!