Россия Қора денгиз устида Франция патрул самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди
![Россия Қора денгиз устида Франция патрул самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди Россия Қора денгиз устида Франция патрул самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди](/photos/news/H4al2HUn7FTPydR.jpeg)
БУ ҳақда Франция мудофаа вазири маълум қилди.
Себастян Лекорну воқеа бир ой олдин халқаро эркин зонада содир бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Совет Иттифоқининг совуқ уруш давридаги хатти-ҳаракатларини эслатган.
"Россиянинг 2024 йилдаги хатти-ҳаракатлари биз 2022 йилда кўрган нарсаларимиз, аниқроғи, Украинага қилинган тажовуз пайтидек эмас. Бунинг сабаби шундаки, ҳозир Россия Украинадаги жанг майдонида қийин аҳволда қолган", — дея таъкидлади француз мудофаа вазири.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).