Россия президенти Украина можароси бўйича баёнот берди
Россия президенти Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Украина можароси бўйича баёнот берди. Владимир Путиннинг баёнотидан асосий иқтибослар:
◾️ Россия урушда ғалабага эришади;
◾️ Украина ижроия ҳокимияти легитимлигини йўқотган;
◾️ Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳозирги воқеликларга асосланиши керак;
◾️ Россия Федерацияси ҳеч қачон ядровий зиддият риторикасини бошламаган;
◾️ Россия ядровий доктринаси ҳаракатдаги воситадир, унга ўзгартиришлар киритиш мумкин;
◾️ Махсус ҳарбий операция бўйича барча режалар амалга оширилади. Қўйилган вазифаларини ҳал қилишни тезлаштириш мумкин, лекин бу йўқотишларни кўпайтириш эвазига бўлади. Биз учун россиялик ҳарбийларнинг ҳаёти муҳимроқ;
◾️ Россия янги ядровий синовларни ўтказиши мумкин, аммо ҳозирча бунга эҳтиёж йўқ;
◾️ Бизнинг ҳудудларимизга зарба бериш учун Украинага қурол-яроғ етказиб берилиши ҳолатларига тегишли жавоб чиралари кўришга ҳақлимиз;
◾️ Россияда мобилизация режалаштирилмаган, бунга эҳтиёж йўқ. Бу йил 160 мингдан ортиқ киши ихтиёрий равишда ҳарбий комиссияларга келиб, шартнома имзолади;
◾️ Киев сафарбарлик ёшини пасайтиради, бу АҚШнинг шарти ҳисобланади.