Россия президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда .

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

« Энергетика бозорида барқарорликни таъминлаш учун ОПEК Плус доирасида яқин мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди», — дейилади нашрда.

Томонлар турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!