Россия ҳудудида янги дрон зарбалари: Ростов вилоятида нефт омбори ёнмоқда, Воронеж вилоятида эвакуация бошланди

 Россия ҳудудида янги дрон зарбалари: Ростов вилоятида нефт омбори ёнмоқда, Воронеж вилоятида эвакуация бошланди

РФнинг Ростов вилоятига 28 августга ўтар кечаси дронлар ҳужуми уюштирилган. Вилоят губернатори Василий Голубев минтақа осмонида тўртта дрон уриб туширилганини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Каменск-Шахтинский яқинидаги нефт базасида бир нечта ёқилғи баклари ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, маҳаллий аҳоли ёнғин бошланишидан олдин "дронларнинг характерли овози ва портлаш" товушини эшитган.

Кеча тунда Брянск вилояти раҳбари Александр Богомаз Курковичи қишлоғига учувчисиз самолёт ҳужуми содир этилгани ва уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. ТАСС давлат агентлигининг ёзишича, Воронеж вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари самолёт типидаги учувчисиз қурилмани уриб туширган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Воронеж вилоятида 8 та, Ростов вилоятида эса яна 4 та дронни уриб туширганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!