Россия Ғарбни қўрқитмоқчи

Россия Ғарбни қўрқитмоқчи

Москва «қизил чизиқлар мавзусини четга суриб қўяди» ва «ядровий таҳдидлар масаласида Ғарбга кўзгудек жавоб беради». Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарбда Россияга нисбатан «Москва маълум бир вазиятда НАТО нима қилишини билмаслиги учун» стратегик ноаниқлик кўрсатиш керак, деб ўйлаш модага айланди.

"Аммо бу ноаниқлик ҳар доим Ғарб гуруҳининг доктринал ёндашувларига, шу жумладан ядровий қуролга оид мавзуларга хос бўлган”, - деди Рябков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!