Родриго Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида: «Ҳар доим кучлилар билан ўйнашни хоҳлаймиз, Килиан эса улардан бири»

Родриго Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида: «Ҳар доим кучлилар билан ўйнашни хоҳлаймиз, Килиан эса улардан бири»

“Реал” футболчиси Родриго "ПСЖ" форварди Килиан Мбаппенинг жамоага келиб қўшилишидан хурсанд бўлишини айтиб ўтди.

“Мбаппенинг келишидан хурсанд бўламиз. Ҳар доим кучлилар билан ўйнашни хоҳлаймиз, Килиан эса улардан бири.

У ҳақида бошқа ҳеч нарса айта олмайман, чунки у “ПСЖ” футболчиси. Бунга ҳурмат юзасидан муносабат билдириш лозим.

Агар Мбаппе жамоамизга келса, рақобат янада кучаяди”, — деди мадридликлар ҳужумчиси.

Аввалроқ, Килиан Мбаппе “ПСЖ” билан шартномани узайтирмасдан, “Реал” сафига ўтиши ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!