Рим Папаси Исроил ва ХАМАСни имкон қадар тезроқ келишувга эришишга чақирди

Рим Папаси Исроил ва ХАМАСни имкон қадар тезроқ келишувга эришишга чақирди

Рим Папаси Франциск Исроил ва ХАМАСни ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича таклифларни зудлик билан қабул қилишга чақирди, дея хабар беради Euronews.

У келгуси ҳафта гуманитар ёрдам конференциясига мезбонлик қиладиган Иорданияга миннатдорчилик билдирди ва Ғазодаги фаластинликларга шошилинч инсонпарварлик ёрдами етказилишини сўради.

Понтифик музокаралар осон кечмаслигини тан олди, лекин ўт очишни тўхтатиш таклифини ҳар икки томон ҳам қабул қилишига умид билдирди.

Шунингдек, у Мьянма ҳақида гапириб, диндорлардан мамлакат тинчлиги учун дуо қилишни унутмасликларини сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!