Reauters: Байден ва Макрон Россия активларидан келадиган даромаддан фойдаланиш бўйича келишиб олдилар
![Reauters: Байден ва Макрон Россия активларидан келадиган даромаддан фойдаланиш бўйича келишиб олдилар Reauters: Байден ва Макрон Россия активларидан келадиган даромаддан фойдаланиш бўйича келишиб олдилар](/photos/news/mD9J2mDfELJHELc.jpeg)
АҚШ ва Франция президентлари Жозеф Байден ва Эммануэл Макрон Россиянинг музлатилган активларидан тушган тушумларни Украинага ўтказиш масаласида консенсусга эриша олди.
Бу ҳақда Реутерс Оқ уй раҳбари баёнотига таяниб хабар берди .
«Жо Байден Эммануэл Макрон билан музлатилган Россия активларидан олинган даромадни Украинага ёрдам бериш учун ишлатиш бўйича келишувга эришганини айтди», — дейилади матнда.
Аввалроқ Блоомберг Германия АҚШнинг Ғарбда музлатиб қўйилган Россия активларидан Киев режимига ёрдам бериш учун фойдаланиш режасини қўллаб-қувватлашини ёзган эди .
Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Россиянинг музлатилган активлари Киев фойдасига мусодара қилиниши мумкинлигини айтди . Унинг сўзларига кўра, бу имкониятга АҚШ, Германия, Япония, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канадани ўз ичига олган Г7 давлатлари рухсат бермоқда.