"Реал" Мбаппенинг атрофидаги воқеалардан хавотирда

"Реал" Мбаппенинг атрофидаги воқеалардан хавотирда

Мадриднинг "Реал" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппега қаратилган кўп миқдорда танқидлардан норози, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

"Қироллик клуби" вакиллари 25 ёшли франциялик футболчи билан боғланиб, қўллаб-қувватлашларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе келаётган ёзда Мадрид гранди сафига қўшилиши керак. Килиан "Лос Бланкос"га эркин агент сифатида қўшилади. Томонлар беш йилга узоқ муддатли меҳнат шартномаси тузадилар. Мбаппе Париж клубида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Франция чемпионатининг жорий мавсумида ҳужумчи 25 та ўйин ўтказиб, 24 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!