"Реал" билан ўйин олдидан Де Брюйненинг соғлиғи ёмонлашгани сабаби маълум бўлди

"Реал" билан ўйин олдидан Де Брюйненинг соғлиғи ёмонлашгани сабаби маълум бўлди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне соғлиғи ёмон бўлгани учун "Реал"га қарши 1/4 финал биринчи ўйинида (3:3) иштирок этмади.

Daily Star хабарига кўра, футболчи ўйин бошланишига бир неча соат қолганда меҳмонхонада овқатдан заҳарланган деб ҳисобламоқда. "Манчестер Сити" оммавий заҳарланиш эҳтимолидан жуда хавотирда эди, аммо бу содир бўлмади.

Жорий мавсумда Де Брюйне барча мусобақаларда 16 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!