“Реал” Анчелоттига рад жавобини берган

“Реал” Анчелоттига рад жавобини берган

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти қишда марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи эди. Relevo'га маълум бўлишича, Давид Алаба жароҳатидан сўнг "Лос-Бланкос" устози клубдан ҳимоя марказига янги ўйинчи сотиб олишни сўраган, бироқ раҳбарият италияликни рад этган.

Манбага кўра, "Реал" бошлиқлари, Аурелиен Тчуамени ёрдамида ҳимояни кучайтириш мумкинлигини ҳис қилишган. 30 турдан кейин "Реал" Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Анчелотти шогирдлари ҳисобида 75 очко бор. Иккинчи ўринда бораётган "Барселона" ўртасидаги фарқ саккиз очкони ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!