Расмий Пекин: Тайвань атрофида вазият тинч
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Тайван бўғозидаги вазиятни тинч деб атади, бироқ минтақада хориждан беқарорлаштирувчи таъсирларга ишора қилди.
Бу ҳақда у Қатарнинг «Пенинсула» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Жиддий қийинчиликлар бор. Улар орасида энг катта муаммолар Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватловчи кучларнинг сепаратистик фаолияти, шунингдек, хорижий кучларнинг аралашуви билан боғлиқ», — деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).