Рамзан Кадировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди

Рамзан Кадировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди

Грознийнинг "Ахмат" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ахмат Кадиров клуб президенти этиб тайинланганини эълон қилди.

"Ахмат" футбол клубининг янги президенти этиб, Чечен Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ахмат Кадиров тайинланди.

Ишончимиз комилки, Ахмат Рамзанович бошчилигида жамоани янги ғалабалар, муваффақият ва совринлар кутиб турибди. Клуб вице-президентларидан бири этиб эса Чечен Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Умар Даудов тайинланди.

Жонажон жамоамиз "Ахмат"ни ривожлантириш йўлида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Биргаликда ғалабага эришамиз!" — дейилади клуб хабарида.

18 ёшли Ахмат Кадиров Чечен Республикаси етакчиси Рамзан Кадировнинг ўғли ҳисобланади.

Бугун, 23 май санасида Магомед Даудов "Ахмат" клуби президенти лавозимини тарк этгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!