Раисий ўлимига сабаб бўлган самолёт ҳалокати бўйича тергов давом этмоқда
![Раисий ўлимига сабаб бўлган самолёт ҳалокати бўйича тергов давом этмоқда Раисий ўлимига сабаб бўлган самолёт ҳалокати бўйича тергов давом этмоқда](/photos/news/qE6nxh36PW6dp0P.jpeg)
Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багерийнинг маълум қилишича, Эрон етакчиси Иброҳим Раисий ҳалок бўлган самолёт ҳалокати бўйича тергов комиссияси тергов ишларини давом эттирмоқда.
Бу ҳақда у Туркиянинг CNN Turk телеканалига берган интервьюсида айтди.
Багерий воқеадан кейин Бош штаб аварияни текшириш учун эксперт-техник комиссия тайинлаганини эслатди.
Комиссия иккита ҳисобот тақдим этди, тергов давом этмоқда, деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).