Қўшма Штатларда бойлигидан воз кечиб, кўчада яшаган миллионернинг саргузаштлари муваффақиятсиз тугади

Қўшма Штатларда бойлигидан воз кечиб, кўчада яшаган миллионернинг саргузаштлари муваффақиятсиз тугади

Ўз бойлигидан воз кечиб, АҚШда кўчада яшаган миллионер Майк Блекнинг ғайриоддий саргузаштлари тугалланмай қолди.

Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб, «Репорт» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, нолдан бошланиб, «12 ойда 1 миллион доллар ишлаб оламан» деган миллионернинг қашшоқлик тажрибаси ёқимсиз якун билан якунланган. Хуллас, миллионер ўзи хоҳлаган миқдорни топа олмади. Блек ўзининг YouTube каналида уйсиз қолган кунлари ҳақида қизиқарли видеоларни жойлаштирди.

«Кўп одамлар пандемия пайтида ҳамма нарсадан айрилди ва тушкунликка тушди. Менинг бир кечада 10 миллион доллар йўқотган дўстим бор. Мен уларга умид бермоқчиман», деган у.

Блек уч ой ичида уй ижарага олишга муваффақ бўлди ва тадбиркорлик руҳи билан ижтимоий тармоқлардан пул ишлашни бошлади.

Блекнинг тажрибаси унинг касаллиги туфайли қисқа муддатли бўлди. У кўчада яшаш қийинлиги ва текин турар жой туфайли касал бўлиб қолганидан сўнг бошпанасизлик саргузаштини тугатганини маълум қилди.

Сурункали чарчоқ ва турли касалликлар туфайли лойиҳасини 2 ой эрта тугатган Блек касалхонага ётқизилди. Йигит кўчада яшаш ҳаётидаги энг оғир тажриба бўлганини, баъзан ҳатто ичишга ҳам сув топа олмаганини айтди.

У 1 миллион доллар ишлаб олиш мақсадига эриша олмаган бўлсада, 10 ой ичида 64 минг доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!