Қурилишдаги қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Қурилишдаги қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини асосий ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритилди. Қарор сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш билан асосланади.

Шундай қилиб, турар-жой биносида ўзбошимчалик билан қуриш, ертўла ёки биринчи қават иншоотларини бузиш, объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима солинганидан кейин такрорий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик жорий этилади.

Жиноят кодексининг 229.3-моддасининг янги таҳририда 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1−3 йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Оғир оқибатларга олиб келган тақдирда (шу жумладан, қурбонлар бўлганда) озодликдан маҳрум қилиш муддати 3−5 йилни ташкил қилади.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва қонунбузарлик тўғри квалификация қилиниши учун ҳар бир ҳуқуқбузарлик алоҳида қисм сифатида қайд этилмоқда.

Инспекция ёки судларда содир этилиши мумкин бўлган коррупцияни олдини олиш мақсадида маъмурий жарималар миқдорини ягона қилиб белгилаш, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечиш назарда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!