Қозоғистоннинг Freedom Finance банки МИР карталари билан операцияларни тўхтатди

Қозоғистоннинг Freedom Finance банки МИР карталари билан операцияларни тўхтатди

Қозоғистоннинг Freedom Finance банки санкциялар туфайли МИР карталаридан пул ўтказмаларини тўхтатди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Банкнинг комплаенс рискини бошқариш бўйича чора-тадбирларни кўриш доирасида 2024 йил 23 февралдаги АҚШ санкция қонунчилигидаги янгиликлар ҳисобга олинди”, — дейилади агентлик хабарида.

Банк ҳозирда хорижий юрисдикцияларнинг иккиламчи санкцияларини қўллаш хавфини минималлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар масаласи кўриб чиқилаётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!