Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги фожиада 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятидаги фожиада 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

2024 йил 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Шымкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!