Қозоғистонда вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келинади

Қозоғистонда вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келинади

2024-йил 3-апрел куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Ақтўбе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Чимкент” автомобил йўлининг 678 км.да “Тоёта-Алҳпард” русумли ҳамда “Волво” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада, “Тоёта-Алҳпард” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!