Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 4,8 мингдан ортиқ уй сув остида қолди

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 4,8 мингдан ортиқ уй сув остида қолди

Қозоғистондаги сув тошқинлари оқибатида 4,8 мингдан ортиқ хусусий уй сув остида қолган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий бирлашмалар қўмитаси масъул ходими Эрасил Сайпаш брифингда маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

Унга кўра, сув тошқини даври бошланганидан буён қутқарувчилар томонидан 107 119 киши, жумладан 38 457 нафар бола эвакуация қилинган. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 7414 киши бор:

“Ҳозирги кунда саккизта ҳудудда 4870 та хусусий уй, 1264 та ҳовли ва 2035 та боғча уйлари сув остида қолган. 3000 дан ортиқ турар-жой ва 2000 га яқин ҳовлилар сувсизланган.

Март ойида бошланган сув тошқинлари сабабли Қозоғистоннинг саккиз вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Қутқарув ишларига 35 мингдан ортиқ киши, 4 мингдан ортиқ техника ва 14 самолёт жалб этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!